Самарқандда IТ-танловда биринчи ўринни олган ўқувчига эски ноутбук совға қилингани ортидан туман ҳокими ўринбосарига ҳайфсан берилди

15:24 17 Январь 2022 Жамият
1489 0

Фото: Халқ сўзи

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидаги 41-мактаб ўқувчиси Сардор Сатторовнинг «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасидаги танловда биринчи ўрин олгани ва унга эски ноутбук совға қилингани тўғрисида хабар берилган эди.

Нуробод тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Р. Ибрагимов фармойиши билан мазкур ҳолатда масъулиятсизликка йўл қўйган ҳоким ўринбосарига ҳайфсан берилган.

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган ИТ-танловида ғолиб бўлган ёшларни тақдирлашда масъулиятсизликка йўл қўйгани учун туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Наврўзбек Жалалиддиновга нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддаси (интизомий жазолар) 1-бандига асосан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилсин», — дейилади фармойишда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер