Самарқандда ичиб олган шахс жамоат тартибини бузгани учун 15 суткага қамалди

22:45 06 Ноябрь 2021 Жамият
1306 0

Бузғунчи шахсдан маъмурий қамоқ даврида тўланадиган харажатлар учун ҳар бир суткасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоиз миқдорида, жами 607 500 сўм ундирилади.

Мазкур ҳолат Каттақўрғон шаҳридаги маҳаллалардан бирида содир бўлган. Маст ҳолатдаги С.М. йўлни таъмирлаётган ходимлар ва қўшниларни сабабсиз ножўя сўзлар билан хақоратлаб, тинчини бузган.
Жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат тартиби ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи хатти-ҳаракатлари билан майда безорилик қилиб, бундан ташқари ички ишлар ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган.

Оқибатда 1977 йилда туғилган бузғунчи шахс С.М.га тегишли жазо тайинланди. Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг қарорига кўра, у 15 суткага қамалди. Ундан 607 500 сўм харажатлар учун ва базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари - 270 000 сўм жарима ундирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер