Самарқандда ҳайдовчи ўқувчини уриб юбориб қочиб кетди

11:15 19 Декабрь 2023 Жамият
399 0

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд туманидаги маҳалланинг ички кўчасида қора рангли «Jentra» тез ҳаракатланиб келиб, ўқувчилардан бирини уриб юборгани ва воқеа жойидан кетиб қолгани тасвирланган видео тарқалди.

Видеода кўчани уч нафар ўқувчи кесиб ўтаётганини, «Жентра» келиб қолганда уларнинг икки нафари ўзини олиб қочганини ва бир нафарини машина уриб учириб юборганини кўриш мумкин.

Унда айтилишича, ҳодиса 2023 йил 18 декабрь куни соат 17: 25 ларда Самарқанд тумани «Равонак» МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда содир бўлган.

Йўлни кесиб ўтаётган 2011 йилда туғилган 7-синф ўқувчисини давлат рақами 30 О 641 АБ бўлган «Jentra» уриб юборган ва ҳайдовчи воқеа жойидан кетиб қолган.

Оқибатда, мактаб ўқувчиси тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

ЙПХ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув давомида ҳайдовчи ва транспорт воситаси топилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер