Самарқандда ҳам тест жараёнлари бошланди
Самарқандда ҳам 2020 – 2021 ўқув йили учун ҳужжат топширган абитуриентлар тест топширишни бошлади.
Кимёгарлар қўрғонидаги Нурафшон стадионида бир сменада 840 нафар абитуриент тест топшириши режалаштирилган. Айни пайтда тест жараёнлари давом этмоқда.
— Жорий йил ўрта мактабни битириб, Самарқанд ветеринария медицинаси институтига ўқишга топширдим,- дейди тойлоқлик Акмалхон Мардонов. — Пандемия шароитида акам ва опам уйда бўлиб, тест синовларига пухта тайёргарлик кўришимга катта ёрдам беришди. Насиб этса, тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, талабалик бахтига эришаман.
Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг