Самарқандда фирибгар унфурушлар фаолиятига чек қўйилди

17:32 30 Апрель 2020 Жамият
1571 0

Иллюстратив фото

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ҳудудда унни аҳолига кафолатли тарзда ва арзон нархда етказиб беришда таъсир кўрсатаётган шахслар тўғрисида олинган маълумотларга асосан ўтказилган текширувда, “L-CH” МЧЖга қарашли савдо майдончаси трейдери Ш.П. ва бошқалар “L-CH” МЧЖнинг муҳридан алдов йўли билан фойдаланиб, қалбаки ҳужжатларни тайёрлаш орқали биржа битимларини тузиш учун махсус логин ва паролларни қўлга киритиб, сўнгра 6 нафар шахсларни мазкур жамиятнинг трейдерлари сифатида расмийлаштириб, ун савдоси билан шуғулланиб келганликлари аниқланган.

Хусусан, Ш.П. ва бошқалар қалбаки ҳужжатлар асосида брокерлик фаолиятини амалга ошириб, бошқа шахсларга тегишли бўлган логин ва пароллардан ноқонуний фойдаланиб, республикамизда эълон қилинган карантин даврида аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган унни сотишда монопол муҳитни вужудга келтириб, 7 та хўжалик юритувчи субъектларига қиймати 3,2 миллиард сўмлик 1236 тонна унни олишга эришиб, аҳолига унни сунъий қиммат нархларда сотиб келишган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ш.П. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шу ўринда барча тадбиркорларни халқимизни синаётган ушбу даврда ҳамжиҳат бўлиб нархларни асоссиз оширмасликларини, ҳалоллик ва қонунга итоаткорлик билан фаолиятларини амалга оширишга чақириб қоламиз.

Абдулазиз Йўлдошев

(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер