Самарқандда фермер хўжалиги ер майдонини ноқонуний сотилишининг олди олинди

12:03 10 Февраль 2024 Жамият
545 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нуробод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ҳ.” фермер хўжалиги раҳбари Л.Х. ва ҳисобчиси М.Б. (муқаддам судланган) фуқаро Ш.Ж.нинг ишончига кириб, унга 70 000 АҚШ доллари эвазига фермер хўжалигининг 3 гектар ер майдонини сотишларини айтиб, олдиндан 35 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер