Самарқандда фермер хўжалиги 2,1 млрд сўмлик «свет»дан ноқонуний фойдаланди

19:33 10 Июль 2025 Жамият
436 0

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Каттақўрғон туманидаги «М.А.» фермер хўжалиги раҳбари Г.Р. тижорат мақсадида сув насосларини электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан тўғри улаб, 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер