Самарқандда эшак сўйиб, гўштини пуллаб келган шахс ушланди
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда салкам 10-15 та эшак устухонлари каналга ташлаб кетилгани тасвирланган видеолар тарқалди. Самарқанд вилояти Экология бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат Каттақўрғон тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими давлат инспекторлари ва мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан ўрганилган.
Маълум бўлишича, туманнинг «Шўрак» қишлоғида яшовчи фуқаро яшаш хонадонида кушхона ташкил этиб, унда эшакларни сўйиб, гўштини сотиш билан шуғулланиб келган. Ҳозирда мазкур ҳолат тўлиқ бартараф этилиб, кушхона фаолиятига чек қўйилган.
«Ноқонуний фаолият юзасидан қонуний чора қўриш мақсадида баённомалар тузилиб, тегишли идоралар томонидан ҳуқуқий баҳо берилаётганини маълум қиламиз», дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг