Самарқандда енгил атлетика бўйича маҳалла ёшлари ўртасида республика мусобақаси cтарт олди

22:09 01 Декабрь 2022 Жамият
968 0

Фото: Халқ сўзи

Бугун Самарқандда «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг иккинчи мавсуми доирасида енгил атлетика бўйича республика мусобақасининг финал босқичига старт берилди.

Дастлаб Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, вилоят спортни ривожлантириш бошқармаси масъуллари Самарқанд темир йўл вокзалида республикамизнинг барча ҳудудларидан келган .иштирокчиларини тантанали кутиб олди. Иштирокчилар томонидан Амир Темур ҳайкали пойига гул қўйилди.

Шундан сўнг Самарқанд шаҳридаги «Афросиёб арена» спорт мажмуасида «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг иккинчи мавсуми доирасида енгил атлетика бўйича «маҳалла - сектор - туман - вилоят» босқичларида ғолиб бўлган ёшлар ўртасида республика финал баҳслари бошланди.

Мусобақада республикамизнинг 14 ҳудудидан келган 252 нафар қатнашчи учта (16-21, 22-26, 27-30) ёш тоифасида қатнашмоқда.

Мусобақанинг очилиш маросимида спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов иштирок этиб, мазкур олимпиада маҳалла ёшлари ўртасида оммалашиб бораётгани ва иқтидорли ёшларнинг қобилиятини намойиш этишида катта имконият яратаётганини таъкидлади.

Сўнгра жамоалар ўртасида мусобақалар қизғин суръатда бошланди.

Баҳслар эртага якунланади ва «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг енгил атлетика бўйича республика мусобақаси ғолиблари аниқланади.

Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер