Самарқандда электр двигателли юк мототцикллари ишлаб чиқарилади

16:14 13 Январь 2021 Иқтисодиёт
1249 0

Самарқанддаги “ELXOLDING” корхонасида электр двигателли юк мототциклларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу Инвестиция дастурида белгиланган.

Бунинг учун 7,6 миллиард сўм маблағ сарфланади. Натижада жорий йилда 500 та электр двигателли юк мототцикллари бозорга чиқарилади.

Мазкур корхона ҳозирда 200 см/куб двигателли уч ғилдиракли “ELDOSH EL-200” русумли мототциклларини ишлаб чиқармоқда. Бундай мототциклни 20-21 миллион сўмга сотиб олиш мумкин. Электр двигателли мототциклларнинг нархи қанча бўлиши ҳозирча маълум эмас.

“ELXOLDING” корхонасида, шунингдек, интерактив сенсор панеллар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилмоқда. Йилига 5 минг дона сенсор панеллар ишлаб чиқариш қувватига эга ушбу лойиҳа қиймати 41,4 миллиард сўмни ташкил этади.

Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер