Самарқандда «Damas» бетон тўсиққа урилиб ағдарилиб кетди
Фото: Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ
Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса кеча, 13 октябрь куни соат 9:30 ларда Деҳқонобод МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1069 километрида юз берган. «Damas» автомашинаси ҳаракат давомида руль бошқарувини йўқотиши оқибатида йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа келиб урилган ва ағдарилиб кетган.
Оқибатда «Damas» ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Манбага кўра, ҳозирги кунда ҳолат юзасидан Жомбой тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг