Самарқандда "Бродвей" ташкил этилади

14:04 07 Октябр 2020 Сиёсат
1638 0

Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизматининг хабар беришича, яқин орада Самарқанд шаҳрида мамлакатимиздаги биринчи гастрономик "Бродвей" расман очилади. Орзу Маҳмудов кўчаси бўйлаб қаҳвахоналар, пиццериялар, шунингдек, турли хил ресторанлар, жумладан, “Brighton”, "Қанотча", “Lagman House”, “Evos”, “Bar garaje”, “Chopar” пиццерияси ва бошқалар очилмоқда.

Ушбу кўча бўйлаб саёҳат қилган меҳмонлар бетакрор муҳитга шўнғиб, дунёнинг турли мамлакатлари таомларидан татиб кўришлари мумкин бўлади.

Келгусида Орзу Маҳмудов кўчасида турли фестиваллар ўтказиш, кўча мусиқачилари ва рассомларини жалб қилиш ҳам режалаштирилган.

Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер