Самарқандда боғча битрувчиларидан пул йиғилгани айтилди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятидаги боғчада битрувчи тарбияланувчилардан пул йиғилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат масъуллар томонидан ўрганилганда муҳокамаларга сабаб бўлган хабар ўз тасдиғини топган. Унга кўра, ушбу ташаббус 57-мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларнинг ота-оналари томонидан байрам тадбирига мусиқачи жалб этиш, видеокамера, эсдалик учун «виньетка» ва бошқа мақсадлар учун ташкил этилган.
Ҳолатни назорат қилмаганлиги учун 57-мактабгача таълим ташкилоти директорига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг