Самарқандда беш кунда 443 та автомашина жарима майдончасига қўйилган

10:59 27 Ноябрь 2023 Жамият
378 0

18-24 ноябрь куни Мажбурий ижро бюроси ва ИИБ ЖХД йўл ҳаракати хавсизлиги томонидан ўтказилган қўшма рейдлар давомида маъмурий жарималарни муддатида тўламаган транспорт воситаси ҳайдовчилари замонавий технологиялар ёрдамида аниқланиб, 1955 та қоидабузар ҳайдовчидан 3 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилган.

Шунингдек, жаримани тўлашдан бош тортганларга тегишли бўлган 443 та автотранспорт воситалари жарима майдонларига жойлаштирилган.

Амалдаги тартибларга кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун солинган жаримани ҳайдовчи жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан 60 кундан кечиктирмай тўлаши лозим. Ана шу муддатда тўланмаган жарималар МИБ иш юритувига ўтказилади ва мажбурий тарзда ундириш чоралари кўрилади.

Маълумот учун, Бюро органлари томонидан ижро иши доирасида автотранспорт воситаларига тақиқ қўйиш, уларни хатлаш, жарима майдончасига жойлаштириш, реализация қилиш, қарздорга тегишли пластик карталардан пул маблағини ечиб олиш, ундирувни иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга қаратиш каби мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилиши мумкин.

Бюронинг Қидирув шўъбаси испектори, Нодир Баҳроновга кўра, Йилнинг ўтган даври мобайнида Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ЙҲХБ органлари қарорлари асосида йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилардан ўз вақтида тўланмаган 5611 та 2,4 млрд. сўмлик жарима ундирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер