Самарқандда аёл рашк сабаб ўзини баландликдан ташламоқчи бўлди
Фото: Жаҳонгир Саъдуллаев / Telegram
Самарқанд шаҳрида аёл рашк сабаб ўзини баландликдан ташламоқчи бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати бошлиғи Жаҳонгир Саъдуллаев хабар берди.
Унга кўра, бугун, 27 май куни соат 16:00 лар атрофида Самарқанд шаҳрининг Сиёб канали устидан ўтган қувурдан 1998 йилда туғилган, 4 нафар фарзанднинг онаси ўзини пастга ташлашга уринган.
Маълум бўлишича, бунга рашк сабаб бўлган.
ИИБ ходимлари аёл билан олиб борилган профилактик тушунтириш ишларидан сўнг у ниятидан қайтган ва патрул-пост хизмати ҳамда ФВБ ходимлари томонидан қутқариб олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг