Самарқандда аянчли ЙТҲ содир бўлди
Фото: Самарқанд вилоят ЙҲХБ
Самарқанд вилояти Оқдарё туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида «Nexia-1» ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 24 сентябрь куни соат 16:30 ларда юз берган. Ҳайдовчи «Nexia-1» русумли машинани М-37 халқаро автомобиль йўлининг Оқдарё тумани Даҳбед МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида Бухоро-Самарқанд йўналишида бошқариб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган KOEGEL тиркамасининг орқа қисмидан келиб урган.
Ҳодиса оқибатида «Nexia-1» ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг