Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
Фото: Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ
Самарқанд вилоятида автобус йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборди ва оқибатда пиёда ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа 13 июль куни соат 13:00 ларда Каттақўрғон тумани М.Улуғбек маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-48 «Зарафшон Тракт» автомобиль йўлининг 94-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи «Midibus SAZ NP 21» русумли транспорт воситасида «Пайшанба-Каттақўрғон шаҳар» йўналишида ҳаракатланиб келаётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Оқибатда пиёда туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг