Самарқандда 677 миллион сўмлик газ ва «свет» талон-торож қилинди

16:03 17 Апрель 2026 Жамият
207 0

Самарқанд вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда фуқаро Ф.К. «Деҳқонобод» МФЙ ҳудудидаги дала ҳовлисида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида тўғридан-тўғри уланиб, 324,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Каттақўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам ошкор бўлган.

Унга кўра, «К.Г.» МЧЖ раҳбари Г.М. «Навбаҳор» МФЙ ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида тўғридан-тўғри уланиб, 112,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлган.

Шунингдек, Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Ш.С.» МЧЖ раҳбари Д.Ш. Самарқанд шаҳрида фойдаланишга топширилган кўп қаватли уйни умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 241 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани фош этилган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер