Самарқандда 5G тармоғини синовдан ўтказиш бошланди

15:50 22 Июль 2022 Жамият
526 0

Фото: Иллюстратив фото

Самарқанддаги «Silk Road Samarqand» туристик марказида 5G тармоғи синовдан ўтказилаётгани маълум қилинди.

Бу ҳақда АКТ вазири Шерзод Шерматов интернет тезлиги — 896 Мбит/с бўлган скриншотлар билан бўлишди.

«Самарқанд туризм марказида 5G тармоғини тест қилишни бошладик (тезлигини скринларда кўрса бўлади). Ушбу марказ нафақат халқаро тадбирлар ўтказиладиган ва туристлар яхши дам оладиган жой бўлмоқда, балки Ўзбекистонда биринчи маротаба барча мобил алоқа операторлар ҳамкорликда антенна инфратузилмасини битта мачтада кўтариб, бинолар ичида ҳам Active DAS тизимини ҳамкорликда ишлатиб, юқори тезликдаги сифатли хизматлар кўрсатишларига имкон яратилмоқда», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер