Самарқандда 315 млн сўмлик газ ўғирлаган новвойхона фош қилинди
Оқдарё туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Унда айтилишича, филиал комплаенс назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими ходимлари ҳамда «Ўзенергоинспекция» иштирокида Самарқанд вилояти Оқдарё туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Аниқланишича, туманнинг «Мустақиллик» МФЙда жойлашган фуқаро С.С.га қарашли новвойхонада газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, ҳисоблагичдан олдин яширин тармоқ тортиш орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани фош қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, 315 миллион 403 минг сўм миқдорида зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг