Самарқандда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Фото: Самарқанд вилоят ЙҲХБ
Самарқанд вилоятида содир бўлган учта машина иштирокидаги ЙТҲда Дамас пачоқланиб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 1 август куни соат 12:50 лар атрофида Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи А-378 автомобиль йўлининг 12-километрида содир бўлган. Йўлнинг Қашқадарё-Самарқанд йўналишида «Isuzu» русумли юк транспорт воситаси, «Damas» ва «Hyundai Sonata» автомобиллари ўзаро тўқнашган.
Оқибатда Дамас ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳамда ҳодисадаги қолган иштирокчи автоулов ҳайдовчилари турли даражадаги тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ тергов бўлими томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг