Самарқандда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

19:00 25 Июнь 2024 Жамият
676 0

Фото: Самарқанд вилоят ЙҲХБ

Самарқанд вилоятида 3 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Вилоят ЙҲХБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Билдирилишича, ҳодиса жорий йилнинг 20 июнь куни соат 17:00 лар атрофида Самарқанд шаҳар Ўзбекистон кўчасида юз берган. Унда «KIA BONGO lll», «Lacetti» ва «ZEEKR 001 MR7001BEV18» русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашган.

«Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган», дейилади хабарда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда айтилишича, «автомойка» ишчиси мижознинг автомобилини кўчага рухсатсиз ҳайдаб чиққан ва аварияга учраган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани қўшимча қилинган, ЙҲХБ муносабатида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер