Самарқандда 2 туп толни кесган фуқарога 22 950 000 сўм жарима ва 20 туп дарахт экиб парваришлаш жазоси тайинланди

16:49 01 Апрель 2024 Жамият
601 0

Фото: "Халқ сўзи"

Абдулазиз Йўлдошев/«Халқ сўзи». Каттақўрғон туманнинг «Полвонтепа» МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 автомагистраль йўли ёқасида ўсиб турган 2 туп тол дарахтларини ҳеч бир рухсатларсиз кесилганлиги ҳамда 7 туп толни ён шохларини кесиб шикастлантирилганлиги аниқланган.

Бу ҳолат Каттақўрғон туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси давлат инспекторлари томонидан олиб борилган кузатув рейд давомида маълум бўлган.

Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси матбуот хизмати берган маълумотга кўра, суриштирувлар натижасида ҳолат шу маҳаллада яшовчи фуқаро Р.У томонидан содир этилганлиги, бироқ ушбу қонунбузар фуқаро давлат инспекторларига қўпол муомалада бўлиб, қонунга бўйсунмаган ва ҳолат жойидан қочиб кетишга уринган.

Шу боис мазкур фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми биноан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 10 200 000 сўм миқдорида жарима ва 12 750 000 сўм миқдорида ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланди ва ҳар бир ноқонуний кесилган дарахтлар ўрнига 10 тубдан кўчатлар экиб, уч йил давомида парваришлаш шарти қўйилиб, ҳуқуқбузар ҳаракатига қонуний баҳо бериш учун ҳужжатлар туман прокуратурасига тақдим етилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер