Самарқандда 1-чоракда 282 та корхона экспортёр бўлди

19:59 17 Апрель 2020 Иқтисодиёт
910 0

Самарқанд вилоятида 2020 йилнинг биринчи чорагида 282 та корхона томонидан 93 739 минг АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилди. Ушбу маҳсулотларнинг асосий қисмини 294 хил турдаги саноат маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ташкил қилди. Экспорт географияси Россия, Озарбайжон, Хитой, Миср, АҚШ, Польша, Грузия, БАА ва бошқа шу каби 46 давлатларни ташкил этди. Жорий йилнинг якунига қадар экспорт географиясини кенгайтириш ва экспорт қилинадиган маҳсулотлар сонини кўпайтириш режалаштирилган.

Ҳудудий экспорт прогнозига мувофиқ биргина Самарқанд шаҳрида 2020 йилда жами 101 миллион 663 минг долларлик маҳсулотларни экспортга йўналтириш белгиланган.Экспорт режасининг 76 миллион 250 минг доллари саноат ва 25 миллион 413 минг доллари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташкил этади.

Жорий йилнинг январ-март ойлари режасига мувофиқ 39 та корхона томонидан 19 миллион 134 минг долларлик экспорт амалга оширилиши белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 56 та корхона томонидан 17 миллион 445 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди.

Жумладан, саноат маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича 28 та корхонага белгиланган 14 миллион 480 минг долларлик прогноз ҳақиқатда 38 та корхона томонидан 14 миллион 461,5 минг долларга ёки I чорак прогнозига нисбатан 99,9 фоизга бажарилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича 11 та корхонага белгиланган 4 миллион 654 минг долларлик прогноз ижроси ҳақиқатда 17 та корхона томонидан 2 миллион 983,4 минг долларни ташкил этмоқда.

Жорий йилнинг январ-март ойларида 24 та режадан ташқари янги корхоналар экспорт фаолиятига жалб қилиниб, уларнинг экспорт ҳажми 1,4 миллион долларни ташкил этди. Шундан, саноат маҳсулотлари йўналишида 14 та янги корхона томонидан 578 минг долларлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти йўналишида эса 10 та янги корхона томонидан 834 минг долларлик экспорт амалга оширилди.

Экспорт географияси дунёнинг 34 та давлатини қамраб олиб, жорий йил ҳисобидан 3 тага, яъни Австрия, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони давлатлари билан кенгайтирилди. Экспортга йўналтириладиган маҳсулотлар тури ўтган йилги 28 тадан жорий йилда 32 тага ошди.

Абдулазиз Йўлдошев,

("Халқ сўзи")

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер