Самарқанд вилоятида янги тез тиббий ёрдам бинолари фойдаланишга топширилди
Самарқанд вилоятида аҳолига тез ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Республика тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд вилояти филиали тизимидаги Нуробод, Пастдарғом, Булунғур, Оқдарё ва Ургут туман тез тиббий ёрдам станцияларининг янги замонавий бинолари фойдаланишга топширилди.
Ушбу иншоотлар 2025 йил «Ташаббусли бюджет» дастурининг биринчи мавсуми доирасида ғолиб деб топилиб, амалга оширилди.
Лойиҳа доирасида замонавий талабларга жавоб берадиган икки қаватли бинолар барпо этилди. Қурилиш ишлари босқичма-босқич олиб борилиб, бугунги кунга келиб тўлиқ якунланди.
Янги бинолар аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини янада оширишга хизмат қилади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг