Самарқанд, Урганч ва Фарғонадан Истанбулга учиш кунлари ва вақти ўзгаради
"Uzbekistan Airways" АЖ 2021 йил ноябридан 2022 йил мартига қадар Самарқанд — Истанбул — Самарқанд, Урганч — Истанбул — Урганч ҳамда Фарғона — Истанбул — Фарғона йўналишларига қатнов кунлари ва вақти ўзгартирилишини маълум қилди.
"Қиш — 2021" янги жадвалига кўра, Самарқанд — Истанбул — Самарқанд йўналиши бўйича парвозлар душанба, чоршанба ва жума кунлари (ҳафтасига уч маротаба), Урганч — Истанбул — Урганч йўналишлари бўйича сешанба кунлари (ҳафтасига бир маротаба) ва Фарғона — Истанбул — Фарғона йўналишлари бўйича чоршанба ва шанба кунлари (ҳафтасига икки маротаба) амалга оширилади.
Самарқанд — Истанбул — Самарқанд
Самарқанддан учиш: 08:40 (Тошкент вақти билан);
Истанбулга келиш: 11:40 (Истанбул вақти билан);
Истанбулдан кетиш: 13:10 (Истанбул вақти билан);
Самарқандга келиш: 19:25 (Тошкент вақти билан).
Урганч — Истанбул — Урганч
Урганч шаҳридан жўнаб кетиш: 09:30 (Тошкент вақти билан);
Истанбулга келиш: 11:50 (Истанбул вақти билан);
Истанбулдан кетиш: 13:20 (Истанбул вақти билан);
Урганч шаҳрига келиш: 19:05 (Тошкент вақти билан).
Фарғона — Истанбул — Фарғона
Фарғона шаҳридан жўнаб кетиш: 08: 45 (Тошкент вақти билан);
Истанбулга келиш: 12:25 (Истанбул вақти билан);
Истанбулдан кетиш: 14:00 (Истанбул вақти билан);
Фарғонага келиш: 20:50 (Тошкент вақти билан).
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг