Самарқанд шаҳрини ободонлаштиришга 25 миллион АҚШ доллари кредит маблағлари жалб қилинади (Фото)
Фото: Слава Степанов
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йилда Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги Саммитини ўтказишга тайёргарлик ишларини молиявий қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Қарорда:
- Тадбир доирасида Самарқанд шаҳрини ободонлаштириш ишларига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 25 миллион АҚШ доллари кредит маблағлари жалб қилиниши;
- Мазкур пуллар Самарқанд шаҳрининг ички йўллари (кўчалари) ҳолатини яхшилаш, давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарни қоплаш учун сарфланиши;
- Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратилган маблағлар мақсадли сарфланишига вилоят ҳокимлиги масъул эканлиги белгиланди.





Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг