Самарқанд халқаро аэропортида 61,5 млн сўмлик заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинди
Самарқанд халқаро аэропортида 61,5 млн сўмлик заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақида Самарқанд шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Самарқанд халқаро аэропортига «Vnukovo-Samarqand» авиарейси билан учиб келган йўловчи «яшил» йўлакни танлаб божхона назоратидан ўтаётганда, унга тегишли багаж ва қўл юкларида шубҳали буюмлар борлиги сабабли ходимлар томонидан «қизил» йўлакка йўналтирилади.
Текширув давомида ходимлар йўловчининг сумкасидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда божсиз олиб кириш меъёридан ортиқча, тахминий қиймати 61,5 млн сўмлик, оғирлиги 61,54 грамм заргарлик буюмлари борлигини аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан божхоначилар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди ҳамда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг