Самарқанд давлат университетининг Ургут филиалига директор тайинланди

10:56 14 Июль 2022 Жамият
1351 0

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан Қувондиқ Сафарович Ярашев Самарқанд давлат университетининг Ургут филиали директори лавозимига тайинланди.

Қувондиқ Ярашев 1975 йил Самарқанд вилоятида туғилган. 2003 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. География фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендияси доирасида Россия Федерациясининг Москва давлат университетида илмий изланишлар олиб борган.

Шу кунга қадар, Самарқанд давлат университетининг география ва табиий ресурслар кафедраси мудири лавозимида ишлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер