Самарқанд давлат тиббиёт университетида «Янги Ўзбекистон талабалари олимпиадаси» бўлиб ўтмоқда

18:03 11 Апрель 2026 Жамият
368 0

Талаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларда спортга бўлган қизишни янада ошириш мақсадида доимий тарзда оммавий спорт тадбирлари ҳамда мусобақалар ташкил этиб келинади.

Жумладан, бутун Республикамиз бўйлаб старт олган «Янги Ўзбекистон талабалари олимпиадаси» ҳам талаба-ёшларнинг жисмоний ва интеллектуал салоҳиятларини намоён этишлари учун майдон бўлибгина қолмай, уларнинг соғлом ва баркамол бўлиб улғайишларида ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Самарқанд давлат тиббиёт университетида «Янги Ўзбекистон талабалари олимпиадаси» баҳслари бошланди.

Университетнинг янги қуриб битказилган спорт майдончасида ўтказилган очилиш маросимида сўзга чиққан СамДТУ ректори, профессор Жасур Ризаев бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар спортига қаратилаётган улкан эътибор ва бу соҳада давлат сиёсати даражасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди.

Тантанали маросимдан сўнг йигитлар ва қизлар ўртасида баскетбол бўйича беллашувларга старт берилди.

«Янги Ўзбекистон талабалари олимпиадаси»доирасида баскетбол, волейбол, гандбол ҳамда футбол спорт турлари бўйича беллашувлар юқори савияда ташкил этилмоқда.

Очилиш маросимидан сўнг майдонча атрофида барпо этилган «Спортчилар боғи»га кўчатлар ўтқазилди.

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер