Самарқанд археология институти ва Бухоро филиали фаолияти ташкил этилади

00:25 02 Сентябр 2022 Жамият
1355 0

Фото: Архив сурат

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 августдаги 485-сон қарори билан Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти ва унинг Бухоро филиали фаолияти ташкил этилди ҳамда Фанлар академиясидан Маданий мерос агентлиги тузилмасига ўтказилди.

Институтнинг вазифалари:

Қадимги тош асридан бошлаб ривожланган ўрта асрларни ўз ичига олган Марказий Осиёнинг моддий ва маънавий маданияти тарихини ўрганиш борасида фундаментал тадқиқотлар олиб бориш;

Тадқиқ этиладиган даврлар маданиятлари хронологиясини ва даврлаштирилишини ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон ҳудудининг ибтидоий одамлар томонидан ўзлаштирилишини, цивилизациянинг шакллантирилишини, илк шаҳарлар давлатчилик, қадимги жамиятлар дунёқарашини, жаҳон динлари пайдо бўлишини ва ривожланишини, савдо-сотиқ муносабатлари ва «Буюк ипак йўли» тарихини ўрганиш;

Ҳунармандчилик, металлургия ва кон иши, археологик ёдгорликларни аниқлаш, археологик тадқиқотлар олиб бориш, харитага тушириш ва илмий муомалага киритиш;

Республика ҳудудидаги ноёб археологик ёдгорликларни очиқ осмон остидаги музейларга айлантиришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;

Археологик топилмаларни таъмирлаш услуби ва қадимий технологик усулларни тиклаш ҳамда ушбу йўналишда ваколатли орган томонидан берилган тегишли рухсатномага эга бўлган археология тадқиқотларини жалб қилиш;

Археология соҳасида илмий кадрлар тайёрлаш, Институтнинг илмий йўналишларидан келиб чиқиб, жаҳон илм-фани ютуқларини ўрганиш, улардан фойдаланишни ҳамда маҳаллий ва халқаро миқёсда қўшма тадқиқотлар ташкил этишдан иборат.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер