“Саломатлик сайллари” акцияси давом этмоқда

11:51 04 Апрель 2023 Жамият
883 0

Фото: Халқ сўзи

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилгани "Саломатлик сайллари" ойлиги доирасида Боёвут тумани тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли марказий поликлиникасида тиббий кўрик ва соғломлаштириш тадбири ташкил этилди.

Тиббий кўрикда соғлиғида муаммоси бор болалар, аёллар ва катта ёшли 1690 нафар киши иштирок этди. Улар пойтахтдан келган республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда вилоятдаги даволаш профилактика муассасаларининг мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан ўтишди, даволаш- муолажа бўйича тавсия ва маслаҳатлар олишди.

Шунингдек, 12 нафар фуқаронинг касаллигини  юқори технологик жарроҳлик амалиётлари орқали даволаш юзасидан  чора-тадбир белгиланди.

Эътиборлиси “Саломатлик сайллари” акцияси бевосита хонадонларга ҳам кириб бормоқда. Яъни маҳаллабай ва хонадонбай юрилиб, хасталиги сабаб тўшакда ётиб қолган беморлар ҳам ўз уйларида кўрикдан ўтказилмоқда.Хусусан,туманннинг Маданият ва Гулбоғ маҳаллаларида яшовчи ана шундай аҳволдаги икки нафар бемор тиббий кўрикдан ўтазилди ва даволаш бўйича зарур чоралар белгиланди.

Акция доирасида айрим тоифадаги хасталиклар аниқланган беморларга шифокорларнинг кўрсатмаси билан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан кўзойнаклар, 12 турдаги дори-дармон воситалари бепул тарқатилди.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер