Саломатлик акциялари давом этмоқда

11:45 29 Август 2022 Жамият
635 0

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган саломатлик акцияси ва сайёр тиббий қабуллар доирасида Юнусобод тумани 51-Оилавий поликлиника ҳудудига фарашли Хусниобод маҳалласида бош шифокор Г. Қодирова бошчилигида мақсадли тиббий кўрик ўтказилди.

Тиббий кўрик тор мутахасисслар кардиолог, эндокринолог, лор, окулист, жарроҳ, онколог шифокорлари иштирокида ўтказилди.

40 ёшдан ошган аҳоли орасида глюкометрия текширувлари ўтказилди. Тиббий кўрикдан жами 92 нафар фуқаро ўтказилиб, шулардан 6 нафар беморга уйда тиббий кўрик ўтказилди, бепул дори воситалари берилди. 

Шунингдек, 2 нафар беморга шаҳар шифохонасида стационар шароитда даволаниш учун бепул йўлланма берилди. 5 нафар беморга оилавий поликлиника кундузги шифохонасига йўлланма берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер