Салоҳиятли кадрлар хорижда тажриба алмашишди

17:36 04 Октябр 2023 Жамият
1048 0

Фото: “Халқ сўзи”

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан салоҳиятли кадрлар резервига киритилган номзодларнинг билимини ошириш, касбий кўникмаларини ривожлантириш мақсадида хорижий давлатларда тажриба алмашиш учун юборилмоқда.

Номзодлар орасидан салоҳиятли ва истиқболли 20 нафари саралаб олиниб, жорий йилнинг 25-30 сентябрь кунлари Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академиясида “Ҳудудлар ривожланишини бошқариш” мавзусидаги ўқувларда иштирок этишди.

— Бир ҳафталик тажриба алмашиш жараёнида академиянинг таниқли олимлари, амалиётчи профессорлари, тажрибали давлат хизматчилари томонидан дарслар ўтилди, — дейди Зомин тумани, “Пешағор” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Бобур Умурзаков. — Москва, Калуга ва Владимир вилоятларида бўлиб, маҳаллий ҳукумат идораларининг фаолияти ва ижобий тажрибалари билан яқиндан танишдик.

Толибжон ЭРГАШEВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер