Салкам 300 млн сўм зарар келтирган браконьерлар ушланди
Иллюстратив фото
Оҳангаронда электр қармоқ билан балиқ овлаган браконьерлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Ангрен дарёсининг Оҳангарон тумани, Қайирма қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида фуқаро В.Б. ва бошқалар тақиқланган ов қуроли ҳисобланган электр қармоқ билан балиқ овлаётганликлари аниқланиб, улардан “SEAHAWK II” номли қайиқ, электр қармоқ, аккумулятор ва 6942 дона овланган балиқлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Браконьерлар 6942 дона балиқни ноқонуний овлаб, бунинг натижасида 281,5 млн. сўмлик зарар етказилганлиги айтилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг