«Саховат», «Мурувват» уйлари, Республика фахрийлар панционатининг раҳбар ва шифокорлари иш ҳақи 1,5 баробарга оширилди

18:00 08 Апрель 2022 Сиёсат
1706 0

Фото: president.uz

Йиғилишда мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар доирасида халқпарвар давлат яратиш, инсон қадрини улуғлаш, меҳр ва ёрдамга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашни энг устувор йўналишлар қаторида белгилангани таъкидланди.

Хусусан, ўтган йили Президентнинг 25 мартдаги фармони билан кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш бўйича муҳим чора-тадбирлар белгиланди.

Жумладан, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилиб, «Саховат» ва «Мурувват» уйлари, фахрийлар санаторий ва панционатлари, бошқа қатор тиббий-ижтимоий муассасалар унинг тасарруфига ўтказилди.

«Саховат», «Мурувват» уйлари, Республика фахрийлар панционатининг раҳбар ва шифокорлари иш ҳақи 1,5 баробарга, кичик ва ўрта тиббиёт ходимлари иш ҳақи 2 баробарга оширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер