Сайёҳлик салоҳияти янада ортади

16:53 17 Ноябрь 2023 Жамият
199 0

Фото: “Халқ сўзи”

Андижон шаҳрида Қирғизистон Республикасида фаолият олиб борувчи йирик туроператорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда ҳудуднинг сайёҳлик манзиллари ҳақида маълумот берилибгина қолмасдан, ўзаро ҳамкорлик хусусида фикрлашиб олинди.

— Учрашув давомида икки давлат вакиллари ўртасида сайёҳлик салоҳиятини янада шакллантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди, – дейди Ўш вилояти губернатори маслаҳатчиси Абдулқодир Алиев. — Жумладан, чегара ўтказиш пунктлари фаолиятини соддалаштириш, айниқса, мактаб ёшидаги сайёҳларга қулайлик яратиш борасида амалга оширилиши зарур бўлган жиҳатларни ўргандик. Бунинг натижасида қирғизистонлик 30 та сайёҳлик маркази вакиллари ўзбекистонлик ҳамкорлар билан 2024-2025 йиллардаги қўшма фаолиятлар юзасидан ўзаро келишиб олдилар.

Тадбир давомида келгуси йилда Андижон вилоятига 200 минг нафар хорижий сайёҳ келишини ташкил этиш бўйича ўзаро шартномалар имзоланди.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер