Сайёҳлар сафардан мамнун

11:06 11 Январь 2022 Жамият
597 0

Фото: Халқ сўзи

Мамлакатимиз туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, узоқ-яқин давлатлардаги сайёҳлар диққатини жаннатмонанд заминимизга тобора кенг жалб қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлар, гарчи дунё бўйлаб пандемия ҳали чекинган бўлмаса-да, зарур карантин талаблари асосида давом эттирилмоқда. Хусусан, Қирғизистон, Тожикистон, Россия ва Арманистондан жами 180 нафар сайёҳлар ва туроператорлардан таркиб топган гуруҳ республикамиз бўйлаб сафар қилди.

— Ўзбекистонга қўшни давлатда яшасам-да, бу ердаги зиёратгоҳларда бўлмаган эдим, — дейди қирғизистонлик Сайқал Маматова. — Ушбу сафар орқали бу мамлакатни қайта кашф этдим. Самарқанд, Бухоро, Хоразмдаги тарихий обидалар ҳайратлантирган бўлса, Тошкент, Фарғона ва Наманган шаҳридаги замонавий архитектурадан завқландим. Андижон қутлуғ қадамжолари билан ислом дини вакиллари учун ажойиб сайёҳлик маскани эканини кўрдим.

Сайёҳлар бир ҳафта давомида республикамизнинг диққатга сазовор жойларида бўлиб, нафақат тарихий обидалар билан танишдилар, балки, гастрономик туризм, ички сайёҳлик, замонавий шаҳарсозлик ва маданий тадбирлар жараёнига гувоҳ бўлдилар.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер