Сайёҳлар ер остида қолиб кетди, бир киши ҳалок бўлди
23 кишидан иборат сайёҳлар гуруҳи Колорадодаги (АҚШ) Молли Кетлин олтин конига экскурсия пайтида ер остида қолиб кетди. Бунга лифт ускунасининг носозлиги сабаб бўлган.
Лифт ичида 12 сайёҳ, жумладан, икки бола бўлганида бузилиб қолган. Қутқарувчилар лифтдаги одамларни зудлик билан эвакуация қилишга муваффақ бўлди. Сайёҳлар 304 метр чуқурликда 10 даража иссиқда олти соат вақт ўтказишга мажбур бўлди. Уринишларга қарамай 1 киши вафот этди.
Теллер округи шерифи Жейсон Майкселнинг сўзларига кўра, конда охирги марта авария 1986 йилда содир бўлган. Кейин икки киши лифтга қамалиб қолган. Аммо уларни қутқариб қолишган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг