Сайловолди дастурида маҳалла тизимининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш таклифи илгари сурилди
“Адолат” социал-демократик партиясидан Президентликка номзод Робахон Махмудованинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Турсунов Собир Турдиевич Учтепа туманида жойлашган Тошкент шаҳар юридик техникумида сайловчилар билан учрашди.
Учрашувда номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолияти ва сайловолди дастурига киритилган муҳим таклиф ва ташаббуслар ҳақида ишончли вакил томонидан йиғилганларга батафсил маълумот берилди.
Ишончли вакилга кўра, адолатли ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятни барпо этиш, бу борада маҳалла тизимининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш номзоднинг олдига қўйган муҳим мақсадларидан биридир.
Шунингдек, номзод сайловолди дастурида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш масаласи ҳам илгари сурилган. Бунга эришишда Конституцияни боғчадан бошлаб болалар онгига сингдириш таклиф қилинмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг