Сайловолди дастурида кўрсатилган устувор йўналишларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сайловчиларга маълумот берилди
Бугун, 27 июнь куни “Адолат” СДП дан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Махмудова Робахон Анварованинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Турсунов Собир Турдиевич иштирокида Юнусобод тумани сайловчилар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Ишончли вакил йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси “Адолат” социал-демократик партияси номзодининг фаолияти ва сайловолди дастурида кўрсатилган устувор йўналишлар мазмун-моҳиятини батафсил тушунтириб берди.
Очиқ мулоқот давомида сайловчиларни қизиқтирган саволларга ишончли вакил ва партия аъзолари томонидан жавоблар берилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг