Сайловчилар ўз бурч ва масъулиятини жуда яхши билади — халқаро кузатувчи Андрис СПРУДС (Латвия)
Фото: Халқ сўзи
Андрис СПРУДС, халқаро кузатувчи, Латвия:
- Фарғонага ташрифим давомида вилоят маркази – Фарғона шаҳридаги бир неча сайлов участкаларида бўлдим. Хусусан, Фарғона давлат университетида ташкил этилган 71-сайлов участкаси фаолияти билан яқиндан танишдим.
Сайлов жараёни шаффофлик билан ўтяпти. Сайловчилар ўз бурч ва масъулиятини жуда яхши билади. Улар эркин, ихтиёрий равишда овоз бермоқда. Сайлов участкаси аъзолари, маҳаллий кузатувчилар миллий Сайлов кодекси, халқаро тамойилларга мувофиқ фаолият кўрсатяпти.
Университетга ташрифим давомида таълим даргоҳида ташкил этилган Қатағон қурбонлари музейида бўлдим. Яқин тарих сабоқларини эсдан чиқармаслик учун бу каби музейлар фаолияти жуда ҳам зарур. Ташрифим давомида вилоятдаги яна бир неча сайлов участкаларига боришни режалаштирганман.
“Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг