Сайловчилар бугундан муддатидан олдин овоз бериши мумкин
Аввал хабар берилганидек, муддатидан олдин овоз бериш шу йилнинг 14 октябрь кунидан, яъни бугундан бошлаб, 20 октябрнинг якунига қадар ўтказилади.
Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти соат 9:00 дан 19:00 га қадар этиб белгиланган.
Муддатидан олдин овоз бериш — фуқаролар сайлов ҳуқуқини таъминлашнинг муҳим воситаси. Сайлов кодексига асосан, муддатидан олдин овоз бериш сайловга 10 кун қолганда бошланади ва 3 кун қолганда тугатилади.
Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлмайдиган сайловчи муддатидан олдин овоз бериши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг