Россиянинг Свердловск вилоятида мигрантларнинг 20 та фаолият турида ишлашига тақиқ қўйилди

21:53 18 Март 2026 Дунё
294 0

Россиянинг Свердловск вилояти губернатори Денис Паслер патент асосида ишловчи чет эл фуқаролари ишга қабул қилиниши мумкин бўлмаган 20 та иқтисодий фаолият турини белгиловчи фармонни имзолади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Уларнинг орасида болалар озуқаси ишлаб чиқариш, таълим, ҳуқуқ соҳаси ва бошқалар бор.

«Тақиқ белгиланган иқтисодий фаолият турлари рўйхатига, хусусан, болалар озуқаси ишлаб чиқариш, таълим фаолияти, ҳуқуқ ва бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги фаолият, молиявий хизматлар, қўриқлаш хизматлари, курьерлик хизматлари, шунингдек, бир қатор бошқа йўналишлар кирди», — дейилади хабарда.

Иш берувчилар уч ой ичида чет эллик ишчилар сонини янги талабларга мувофиқлаштиришлари зарур.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер