Россиянинг Марселдаги бош консуллиги яқинида портлаш юз берди
Фото: Reuters
Франция жанубидаги Марсел шаҳридаги Россия бош консуллиги яқинида портлаш юз берди. Бу ҳақда BFMTV телеканали хабар берди.
Россия ваколатхонаси Марселнинг 8-округидаги Амбруаза Паре авенюсида жойлашган. Таъкидланишича, портлаш Москва вақти билан тахминан соат 10 ларда содир бўлган. Қурбонлар, жумладан, бош консуллик ходимлари орасида россияликлар йўқлиги қўшимча қилинган.
Воқеа жойида 30 га яқин ўт ўчирувчи етиб келган ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари етиб келган.
Шу йилнинг 28 январь куни номаълум шахс Россиянинг Стокгольмдаги элчихонаси ҳудудига машина ҳайдаб кирмоқчи бўлди. Таъкидланишича, у Россия дипломатик ваколатхонаси ҳудудига бузиб кира олмаган. Кейинроқ бу ишни қилмоқчи бўлган шахс асли украиналик экани маълум қилинганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг