Россиянинг 8 та ҳудудидаги ўқишини кўчиришга истисно тариқасида рухсат берилган бир гуруҳ талабалар рўйхати тасдиқланди
Фото: Архив сурат
Ташқи ишлар вазирлиги хулосасига биноан, Украина Республикаси билан чегарадош бўлган Россия Федерацияси (Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов, Краснодар) ҳудудларидаги, Қрим Республикаси ҳамда Севастопол шаҳридаги олий таълим муассасаларидан ўқиши Ўзбекистон Республикасидаги давлат олий таълим муассасаларига кўчирилиши рухсат этилган бир гуруҳ талабалар рўйхати тасдиқланди (иловада).
Ушбу рўйхатга киритилган талабалар ўзлари ҳужжат топширган олий таълим муассасасининг ўқишни кўчириш бўйича масъулларига учрашишлари сўралади.
Белгиланган тартибда мй.дтм.уз сайти орқали рўйхатдан ўтган, аммо ушбу тасдиқланган рўйхатда исм шарифи келтирилмаган фуқаролар бўйича тегишли ташкилот хулосаси кутилмоқда. Натижаси юзасидан яқин кунларда қўшимча маълумот эълон қилинади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг