Россиядаги Президент сайловида Ўзбекистондан халқаро кузатувчилар иштирок этади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация 2018 йил 18 март куни Россия Федерацияси Президенти сайловида халқаро кузтувчилар сифатида иштирок этади.
Ўзбекистон делегациясига Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатасининг депутатлари, Жиззах ва Тошкент вилоятлари ҳокимларининг ўринбосарлари киради.
Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов делегациянинг бошқа аъзолари билан бирга МДҲ ва ШҲТ кузатувчилари миссиялари таркибида сайловда иштирок этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг