Россияда қурт ва асал олиб келаётган уч нафар ўзбекистонлик қўлга олинди
Фото: Иллюстратив фото
Россиянинг Челябинск вилоятида тошкентлик уч нафар эркак қурт ва асални ноқонуний олиб ўтаётгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда «Московский Комсомолец» хабар берди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқаролари Тошкентдан келаётган йўловчиларнинг қўл юкларини текшириш вақтида қўлга олинган. Эркакларда тахминан 5 кг қурт ва асал бор эди. Чорвачилик маҳсулотларига ҳужжатлар тақдим этилмаган.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ветеринария-санитария нуқтаи назаридан хавфли маҳсулотларни Россия ҳудудига олиб кириш тақиқланади ва улар олиб кирилаётган мамлакатга қайтарилиши керак.
Ўзбекистон фуқаролари маъмурий жавобгарликка тортилди. Маҳсулотлар эса йўқ қилинади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг