Россияда қаровсиз қолиб кетган 14 ёшли бола Ватанга қайтарилди
Фото: «Дунё»
Ўзбекистон бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Пенза вилоятида қаровсиз қолиб кетган 14 ёшли ўзбекистонлик бола Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консулхонаси, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг «Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази» ва Пенза вилояти омбудсмани билан биргаликда ушбу вилоятда қаровсиз қолиб кетган ўзбекистонлик вояга етмаган Р.Л.ни мамлакатга қайтариш бўйича ишлари ижобий якунланган.
Р.Л. 19 август куни дипломатлар, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг «Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази» кўмагида Қозон–Москва–Тошкент авиақатнови билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг