Россияда ўзбекистонлик ишчиларни олиб кетаётган автобус ЙТҲга учради

19:44 10 Декабрь 2021 Жамият
1067 0

Фото: РИА Новости

Россиянинг Нижний Новгород вилоятида ўзбекистонлик ишчиларни олиб кетаётган автобус ЙТҲга учраган. Оқибатда 11 киши тан жароҳати олиб, бир киши вафот этган.

Бу ҳақда РИА Новости вилоят фавқулодда хизматларига асосланиб хабар тарқатди. «ЙТҲда 11 киши жароҳат олди, бир киши вафот этди. Жароҳат олганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилди», — дейилган хабарда.

Маҳаллий нашрларда хабар берилишига кўра, ЙТҲ кун кечида «Ардатов — Арзамас» йўлида жойлашган Идеал посёлкаси ҳудудида содир бўлган. ПАЗ автобус «Прогресс» МЧЖ қишлоқ хўжалик корхонасининг 23 нафар ишчиларни олиб кетаётган бўлган. Автобус ҳайдовчиси йўлнинг пастга қараб кетаётган йўналишида ҳаракатланиб «йўл шароитига мос келмайдиган тезликда ҳаракатланиши» оқибатида автобус йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган ва у томондан келаётган КАМАЗ русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетган. 

Нижний Новгород вилоят прокуратураси воқеа юзасидан текширув ўтказмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер